АсосийЖамият

Аи-80 бензини сотуви тўхтатилди

Шунингдек, Аи-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди.

'Аи-80 бензини сотуви тўхтатилди'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб Аи-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, энди Аи-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди. Компанияга кўра, шу вақтга қадар 1 000 тонна Аи-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1 720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти мавжуд.

Август ойида тадбиркор истеъмолчилар томонидан харид қилинган Аи-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилади.

“Ўзбекнефтгаз” босқичма-босқич юқори октанли (Аи-92) автобензин ишлаб чиқаришга ўтиши ва сентябрдан бошлаб биржа савдоларига фақат юқори октанли автобензин жойлаштирилиши режалаштирилганини июль ойида маълум қилганди.

“Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф- асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги президент фармонида 2025 йил якунига қадар Аи-80 бензинидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилиши белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда йигит акасининг машинасида мактаб ўқувчисини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:06

    Тошкентда йигит акасининг машинасида мактаб ўқувчисини уриб юборди

    Ҳодиса соат 09:30 ларда Қуйи Чирчиқ тумани “Сергели” маҳалласи ички йўлида содир бўлган.

    'Наманганда 30 минг доллар қалбакилаштирилган пул билан қўлга олинган шахсга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    Наманганда 30 минг доллар қалбакилаштирилган пул билан қўлга олинган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    “Тошкент–Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган автомобилдан йирик миқдордаги сохта долларлар топилди. Гумонланувчи пулларни муомалага киритмоқчи бўлган.

    'Наманган шаҳри ҳокими ва Зангиотадаги бош мутахассис пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Наманган шаҳри ҳокими ва Зангиотадаги бош мутахассис пора олаётганда ушланди

    Наманганда ҳоким, Зангиотада эса қишлоқ хўжалиги бўлими ходими жиноят устида қўлга олинди.

    'Навоийда "Олимпиада чемпиони" фуқарони калтакладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Навоийда "Олимпиада чемпиони" фуқарони калтакладими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир фуқаронинг тан жароҳати олгани айтилган воқеа Навоий шаҳридаги ресторанда юз берган.

    'Пискент полигони ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:58

    Пискент полигони ёпилди

    2 сентябрдан бошлаб Пискент синов майдонида импорт автомобилларини текшириш амалиёти расман тўхтатилди.

    'Августда палов нархи сезиларли ўзгармади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Августда палов нархи сезиларли ўзгармади

    Айрим ҳудудларда озгина арзонлаш кузатилди.