АсосийДунё

Жерар Депардьё ҳамкасбига нисбатан зўравонлик қилишда айбланмоқда

Актёрга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

'Жерар Депардьё ҳамкасбига нисбатан зўравонлик қилишда айбланмоқда'ning rasmi

76 ёшли француз актёри 2018 йилда ҳамкасби Шарлотт Арну нисбатан жинсий зўравонликда айбланмоқда. Актриса Депардьё уни Париждаги уйида икки марта зўрлаганини таъкидлайди.

2020 йилда қайта ариза топширилганидан сўнг тергов очилди ва 2024 йилда Париж прокуратураси ишни судга оширишни талаб қилди. Депардьё айбловларни рад этиб, муносабатлар “ўзаро розиликка асосланган”ини айтмоқда. Бироқ прокуратура “жиддий ва тасдиқланган далиллар” мавжудлигини билдирди.

Агар суд уни айбдор деб топса, актёрга 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. Шу йилнинг май ойида эса Депардьё бошқа жиноят иши бўйича айбдор деб топилиб, 18 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар