АсосийДунё

АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизида 11 киши бўлган кемани портлатди

“Tren de Aragua” аъзолари наркотик ташиётган пайтда йўқ қилинди — Трамп бу ҳодисани огоҳлантириш деб атади.

'АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизида 11 киши бўлган кемани портлатди'ning rasmi

АҚШ ҳарбийлари Жанубий Кариб денгизида Венесуэлага тегишли, гиёҳванд моддалар ташиётган қайиқни нишонга олиб, портлатиб юборди. Расмий баёнотга кўра, зарба оқибатида “Tren de Aragua” гуруҳининг 11 нафар аъзоси ҳалок бўлган.

Трамп Оқ уйда ўтказган матбуот анжуманида бу воқеани “сўнгги дақиқаларда амалга оширилган аниқ зарба” — дея изоҳлади.

У орқасидан видеони ҳам эълон қилиб, бу ҳаракат “АҚШга гиёҳванд моддалар олиб киришни режалаштираётганларга огоҳлантириш” эканини таъкидлади.

“Tren de Aragua” — Венесуэлада пайдо бўлган ва минтақада фаолият юритаётган йирик “наркотеррористик” гуруҳлардан бири ҳисобланади. АҚШ ҳукумати бу гуруҳни халқаро хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилот сифатида белгилаган.

    Бошқа янгиликлар