АсосийЖамият

Бухорода канализация қувурига тушиб кетган 5 ишчидан 3 нафари ҳалок бўлган ҳолда топилди

Ёз мавсумида олиб борилаётган қурилиш пайтида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани яна бир фожиага сабаб бўлди.

'Бухорода канализация қувурига тушиб кетган 5 ишчидан 3 нафари ҳалок бўлган ҳолда топилди'ning rasmi

4 сентябрь куни Бухоро вилоятининг “Боғидашт” қишлоғидаги марказий канализация қувурида 5 нафар ишчи ҳалок бўлди.

Улар янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация тизимини улаш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилмаган ҳолда қувурга тушиб кетган.

Воқеа оқибатида 3 нафар ишчининг жасади топилган, қолган 2 нафар фуқаро ҳозиргача қидирилмоқда.

Ҳодиса “Ўрта Осиё қурилиш” МЧЖга қарашли кран ҳайдовчисининг рухсатсиз равишда 8 метр чуқурликдаги, диаметри 1 метрли қувур қопқоғини очиб қўйиши натижасида содир бўлган. Кучли оқим сабабли ишчилар оқова сувга ғарқ бўлган.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар