АсосийДунё

Талабалар ўртасида жиноятчилик ортмоқда

2024 йилда олий таълим муассасалари талабалари иштирокида 761 та жиноят содир этилгани аниқланди.

'Талабалар ўртасида жиноятчилик ортмоқда'ning rasmi

Сенатнинг 10-ялпи мажлисида олий таълим муассасаларида талабаларнинг жиноятчиликка аралашиши муҳокама қилинди. Вазир Қўнғиротбой Шариповга парламент сўрови юборилиши белгиланди.

2024 йилда олий таълим муассасалари талабаларининг иштирокида 761 та жиноят содир этилган. 2025 йилнинг дастлабки олти ойида эса 102 та муассасада 307 нафар талаба турли жиноятларга қўл урди.

Асосий жиноятлар қаторида йўл-транспорт ҳодисалари, ўғрилик, тан жароҳати етказиш, безорилик ва фирибгарликлар бор.

Муаммо сабабларидан бири таълим-тарбия жараёнининг самарали ташкил этилмаслиги, талабалар бўш вақтининг мазмунли ўтказилмаслиги ҳамда ота-оналар билан ҳамкорлик етишмаслиги ҳисобланмоқда.

Сенат вакиллари вазирдан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва тарбиявий жараёнларни кучайтириш бўйича аниқ чоралар кўришни талаб қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигига «Уруш вазирлиги» номини қайтармоқчи'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 17:53

    Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигига «Уруш вазирлиги» номини қайтармоқчи

    Аввалроқ Оқ уй раҳбари “мудофаа сўзи жуда ҳимоявий эшитилиши”ни айтганди.

    'Конгода янги вирус  тарқалмоқда'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 17:15

    Конгода янги вирус тарқалмоқда

    Шифохонада 28 нафар бемор вирус билан касалланганликда гумон қилиниб, улардан 15 киши вафот этган.

    'Фридрих Мерс: “Европанинг дунёдаги роли янада оғирроқ бўлиши керак”'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 17:07

    Фридрих Мерс: “Европанинг дунёдаги роли янада оғирроқ бўлиши керак”

    Фридрих Мерс Европанинг глобал сиёсатда ўз ролини етарлича бажара олмаётганини тан олди ва Европа давлатларини кучлироқ позиция эгаллашга чақирди.

    'Байдендан саратон ўсимтаси олиб ташланди'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 16:05

    Байдендан саратон ўсимтаси олиб ташланди

    Байденнинг матбуот котиби маълумотига кўра, операцияда “Моос” усули қўлланилган.

    'Путин Европа давлатларини огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 15:04

    Путин Европа давлатларини огоҳлантирди

    Путин, шунингдек, Украина НАТОга аъзо бўлиши Россия хавфсизлик манфаатларига зид эканини таъкидлади.

    '1 миллион долларлик ҳашаматли яхта илк сузишда чўкиб кетди'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 13:56

    1 миллион долларлик ҳашаматли яхта илк сузишда чўкиб кетди

    Воқеа вақтида яхтада бўлган эгаси, сардор ва яна икки экипаж аъзоси соғ-саломат қутқарилган.