АсосийЖамият

Ободонлаштириш соҳасида ишлайдиганларнинг фарзандлари ва набираларига контракт тўлаб берилади

Ҳудудлардаги санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларида 10 йилдан бери ишлаб келаётган ходимлар ўртасида "Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" танлови ўтказилади.

'Ободонлаштириш соҳасида ишлайдиганларнинг фарзандлари ва набираларига контракт тўлаб берилади'ning rasmi

Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги 514-сонли қарори асосида ўтказилади.

Танловнинг навбатдаги босқичи 2025 йил 1 сентябрда бошланиб, ғолиблар 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида аниқланади ва муносиб тақдирланади.

Ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларига контракт тўлови тўлаб берилади.

Шунингдек, аҳоли орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш, соҳа фидойиларини қўллаб-қувватлаш, чиқиндиларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ҳам мақсад қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Сен русларнинг қулисан” воқеаси ортидан ТИВ ОАВ ва блогерларни муҳокамалардан тийилишга чақирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:49

    “Сен русларнинг қулисан” воқеаси ортидан ТИВ ОАВ ва блогерларни муҳокамалардан тийилишга чақирди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги блогерлар ва ОАВ вакилларидан аллақачон ўз ечимини топган масалаларни қайта кўтариб, жамоатчиликда ортиқча хавотир уйғотмасликни сўради.

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:18

    Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

    Шартнома доирасида чегарадан ҳарбий колонларнинг ўтиши, полигонлардан фойдаланиш ҳамда тиббий ва техник таъминот масалалари тартибга солинади.

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    Енгил автобус ёниб кетди.

    'Фермер ва деҳқонлар учун ҚҚС бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:17

    Фермер ва деҳқонлар учун ҚҚС бекор қилинади

    2026 йилдан бошлаб (пахта ва ғалладан ташқари) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда қўшилган қиймат солиғи 0 фоиз қилиб белгиланади.

    'Фарғонада 3 та АЁҚШ сифатсиз бензин сотгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:06

    Фарғонада 3 та АЁҚШ сифатсиз бензин сотгани учун жаримага тортилди

    Назорат тадбирларида Аi-80 ва Аi-92 маркали автобензин намуналарида давлат стандартларига мос келмаганлик ҳолатлари аниқланди.

    'Тошкентда иссиқ сув қачон ўчирилиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    Тошкентда иссиқ сув қачон ўчирилиши маълум бўлди

    Сентябрь–октябрь ойларида пойтахтнинг турли ҳудудларида иссиқ сув таъминоти профилактика ишлари сабабли босқичма-босқич ўчирилади.