АсосийЖамият

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Аввалроқ, Афғонистонда зилзила содир бўлганди ва у Ўзбекистон ҳудудига ҳам сезилганди.

'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан 09:14 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 363 км жанубий-ғарбда. Эпицентрда сезилиш кучи 4 балл. Магнитудаси 3,9. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Навоий вилояти, Конимех тумани, Ўзбекистон. Координаталари 40,74 шимолий кенглик, 64,95 шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Ғиждувон туманида 3 балл, 23 км.

Конимех туманида 2 балл, 57 км.

Навбаҳор туманида 2 балл, 57 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда зилзила содир бўлганди ва у Ўзбекистон ҳудудига ҳам сезилганди.

    Бошқа янгиликлар