АсосийЖамият

Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди

У фуқарони ишга жойлаштириш ваъдаси эвазига 1000 доллар талаб қилган.

'Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Медиация ва юридик маслаҳатлар ҳузуридаги ҳакамлик суди кадрлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқарони вилоят Божхона бошқармасига назоратчи лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Термиз шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар