АсосийЖамият

Энди Green Card’га ариза топшириш пулли бўлади

АҚШ Давлат департаменти Diversity Visa (ДВ) яъни Green Card’га ариза топшириш учун 1 доллар тўлов жорий этилишини айтди.

'Энди Green Card’га ариза топшириш пулли бўлади'ning rasmi

Green Card’га ариза топшириш учун 1 доллар тўлов жорий этилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.

Унга кўра, департаменти 16 сентябрь куни Diversity Visa (ДВ) яъни Green Cардъга ариза топшириш учун 1 доллар тўлов жорий этилишини маълум қилди. Жорий этилаётган тўлов электрон шаклда, рўйхатдан ўтиш вақтида ундирилиши кўзда тутилган. Департамент ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ташаббус орқали тахминан 25 миллион доллар маблағ фойда кўрилиши кутилмоқда.

“Бу ўзгариш, лотереяда иштирок этмоқчи бўлганларга харажатларни тенг тақсимлаш имконини беради. Энди бу харажатлар фақатгина ғолиб бўлган кам сонли иштирокчиларга эмас, балки барча рўйхатдан ўтганларга тааллуқли бўлади”, — дейилади расмий баёнотда.

Тўлов 2025 йил октябрь ойи бошида бошланиши кутилаётган Green Card-2027 учун жорий этилади. Ариза топшириш санаси ҳали расман эълон қилинмаган бўлса-да, яқин орада АҚШ Давлат департаментининг расмий сайти ва Федерал реестрда тўлиқ маълумот — ариза топшириш муддатлари, иштирок этиш талаблари ҳамда қайси давлат фуқаролари қатнаша олиши ҳақида эълон қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:30

    Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди

    У фуқарони ишга жойлаштириш ваъдаси эвазига 1000 доллар талаб қилган.

    'Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:50

    Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди

    Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар ортидан 76 млрд сўм зарар етказилган.

    'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

    Аввалроқ, Афғонистонда зилзила содир бўлганди ва у Ўзбекистон ҳудудига ҳам сезилганди.

    'Ўзбекистон глобал инновация индексида индексида 79 ўринни эгаллади'ning rasmi

    Жамият 16.09.2025 21:56

    Ўзбекистон глобал инновация индексида индексида 79 ўринни эгаллади

    Рейтинг 2 та субиндекс ва 7 та йўналиш гуруҳига бирлаштирилган 80 га яқин индикаторни ўз ичига олади.

    'Мирзиёев Наманган ва бухоролик икки нафар ўқитувчига машина совға қилди'ning rasmi

    Жамият 16.09.2025 21:28

    Мирзиёев Наманган ва бухоролик икки нафар ўқитувчига машина совға қилди

    Давлат раҳбари соҳа фидойилари билан мулоқот ўтказиб, уларнинг фаолиятини юксак эътироф этди.

    'Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият 16.09.2025 19:54

    Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди

    Ўзбекистонда тўлиқ маҳаллий маҳсулот ва ускуналар асосида қурилган илк гидроэлектр станция иш бошлади.