АсосийЖамият

Россияда ҳалок бўлган йигит сурхондарёлик экани маълум бўлди

23 ёшли Ўзбекистон фуқароси қурилишдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди.

'Россияда ҳалок бўлган йигит сурхондарёлик экани маълум бўлди'ning rasmi

Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фожиада вафот этган ўзбекистонлик йигитнинг шахси аниқланди. Бош консуллик маълумотига кўра, у 2001 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган А.У. бўлиб, жорий йилнинг апрель ойидан буён Россияда ишлаётган эди.

Йигит 16 сентябрь куни Россия Олий суди биноси қурилишида 15 метр баландликдан қулаб тушиб, воқеа жойида вафот этган. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда ва жиноий иш қўзғатиш эҳтимоли кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги ва Миграция агентлиги марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатган бўлиб, унинг жасадини ватанга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Маълумот учун, бу сўнгги ҳафталарда Россияда меҳнат фаолияти давомида ҳалок бўлган ўзбекистонлик иккинчи шахсдир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн "Ягона портал" орқали тиклаш мумкин бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:54

    'Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов “Аламим бор” номли мақоласини эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:46

    'Наманганда ҳоким контейнер уйга кўчди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Наманганда ҳоким контейнер уйга кўчди

    Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

    'Водийда Labo автомашинасига ўрнатилган газ баллон портлади'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 19:23

    'Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 19:12

    Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди

    Эркак аёлга тўхтамай шахсий хабарлар жўнатиб, гўёки унинг аҳволидан хавотирлангандай "кечки чой учрашувлари"га таклиф қилган.

    'Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 18:25

    Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди

    Ҳайдовчи давлат рақам белгиси ўрнига 20 FARRUX белгисини тақиб ҳаракатланган.