АсосийЖамият

Самарқандда автомашинада қоидабузарлик содир этган 10 кишига суд ҳукм ўқиди

6 нафари қамалди. Машинада дрифт қилган 1 нафар ҳайдовчи 1 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди.

'Самарқандда автомашинада қоидабузарлик содир этган 10 кишига суд ҳукм ўқиди'ning rasmi

Самарқандда қўпол қоидабузарликлар содир этган 10 кишига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомобил бошқарган 6 нафар шахснинг ҳар бирига нисбатан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, 3 нафар ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган фуқарога БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, йўл безорилигини содир этиб, машинада дрифт қилган 1 нафар ҳайдовчи 1 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилди.

    Бошқа янгиликлар