АсосийДунё

Ўшда мудҳиш воқеа юз берди

18 яшар қиз аттракциондан йиқилиб, ҳалок бўлди.

'Ўшда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги истироҳат боғида 18 ёшли қиз аттракциондан йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Turmush.kg маълум қилди.

Ҳодиса 21 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги паркда юз берган. Уч дугона “Қайиқча” номли аттракционда учаётганида улардан бири йиқилиб тушган. Тез ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келган. Бироқ қиз нафас олмаётганини, у ҳалок бўлганини аниқлаган.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан тергов ишларини бошлаган. Воқеанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, марҳума 2007 йилда туғилган Ўш вилояти Қорасув туманида яшовчи қиз бўлган.

2025 йил апрель ойида ўтказилган йиғилишида Алишер Навоий номидаги истироҳат боғларидаги аттракционлар тегишли техник диагностика, лаборатория синовлари ва техник кўрикдан ўтказилмаган ҳолда ишлаб тургани айтилганди. Бундан ташқари, аттракционларга хизмат кўрсатувчи масъул ходимларнинг махсус тайёргарликдан ўтганини тасдиқловчи гувоҳномалар ва санитария дафтарчалари бўлмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.