АсосийДунё

Эрон собиқ президенти қатл этиладими?

У ядровий келишув сабабли танқидларга учраган.

'Эрон собиқ президенти қатл этиладими?'ning rasmi

Эрон собиқ президенти Ҳасан Руҳоний судда айблари исботланса, унга ўлим жазоси қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди. 

Депутатнинг сўзларига кўра, Руҳоний мамлакатга-етарлича зиён етказган.

“Бунга мисол – ядро келишуви. У фақатгина йўқотишларга олиб келди. Рухоний эса бундан фахрланарди”, — дейди у.

Ғазанфари таъкидлашича, олдинги парламент Руҳонийга қарши саккизта шикоят топширган ва уларнинг барчаси-судга юборилган. У судьялар раҳбари Голамҳусайн Муҳсиний Эжейини қонун талабларига кўра бундай ишлар устувор тартибда кўриб чиқилиши кераклигига қарамай, ҳеч қандай чора кўрмаганликда айблади.

“Руҳоний-суд қилинганми? Жазоланганми? Агар шундай бўлса, тушунтиринг. Агар йўқ бўлса, нега суд қилинмагани ва жазо олмаганини айтинг”, — деган депутат.

Шунингдек, у марҳум президент Иброҳим Раисий ҳукуматидан судга юборилган бошқа иш ҳақида ҳам гапирган. Унга кўра, Руҳоний Саъдабод my.uzbmb.uz қимматбаҳо гилам ғойиб бўлишида ҳам айбланган. 

    Бошқа янгиликлар