АсосийДунё

Дунёдаги ҳар учинчи аёл жинсий зўравонликка учрайди

БМТ Гендер тенгликка эришиш учун 123 йил керак бўлиши ҳақида гапирди.

'Дунёдаги ҳар учинчи аёл жинсий зўравонликка учрайди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ню-Ёркда ўтаётган сиёсий мунозараларда аёллар ҳуқуқлари ва жинсий зўравонлик масаласи асосий эътибор марказида бўлди.

БМТ матбуот хизматининг маълумотига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда бир марта жинсий зўравонликка дуч келади.

Бош Ассамблея раиси Анналена Бербок таъкидлаганидек, ҳозирга қадар аёллар эркаклар билан тўлиқ тенг бўлган бирорта ҳам мамлакат йўқ.

Айрим ҳудудларда аёлларнинг ҳуқуқларини тилга олишнинг ўзи ҳаёт учун хавф туғдиради.

“Ҳеч бир сиёсатчи, судья ёки диний етакчи қизларимизга ўз танаси билан нима қилишни айта олмайди. Бу бизнинг танамиз — бизнинг танловимиз”, — деди Бербок.

Унга кўра, гендер тенгликка тўлиқ эришиш учун ҳозирги суръат билан яна 123 йил керак бўлади.

Бу тенглик амалга ошганида, глобал ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) 7 триллион долларга ортган бўларди.

Маълумот учун, БМТ 2024 йилда қуролли можаролар вақтида содир этилган 4500 дан ортиқ жинсий зўравонлик ҳолатини қайд этган. Жабрланувчиларнинг 93 фоизини аёллар ва қиз болалар ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар