АсосийЖамият

Янгиҳаётда қидирувдаги ҳайдовчи ЙПХ текширувига "илиниб қолди"

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори оддий текширув чоғида қидирувда бўлган ҳайдовчини қўлга олди.

'Янгиҳаётда қидирувдаги ҳайдовчи ЙПХ текширувига "илиниб қолди"'ning rasmi

2025 йил 23 сентябрь куни соат 17:30 ларда сержант М.Тожибоев 4П21 йўлида ҳаракатланаётган Cobalt автомашинасини тўхтатди.

Планшет орқали ўтказилган текширувда ҳайдовчи Н.Э. Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми бўйича қидирувда экани фош бўлди.

Шундан сўнг фуқаро расмий тартибда ҳужжатлаштирилиб, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилди.

    Бошқа янгиликлар