АсосийДунё

Сурия президенти БМТда санкцияларни бекор қилишни талаб қилди

Ахмед Аш-Шараа БМТ минбарида нутқ сўзлаб, халқаро ҳамжамиятни Сурияга нисбатан санкцияларни тўлиқ олиб ташлашга чақирди.

'Сурия президенти БМТда санкцияларни бекор қилишни талаб қилди'ning rasmi

Суриянинг муваққат президенти Ахмед Аш-Шараа 24 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида нутқ сўзлади. У нутқида мамлакат 60 йил давомида босим остида яшаганини, ҳозир эса сиёсий ислоҳотлар бошланганини таъкидлади.

Аш-Шараа  халқаро ҳамжамиятни Сурияга нисбатан қўлланилаётган санкцияларни бекор қилишга чақириб, бу чекловлар аҳоли эркинлигини тўсаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Сурияда янги ҳукумат тузилган, қуролли кучлар давлат назоратига ўтказилган, миллий диалог йўлга қўйилган.

У, шунингдек, Исроилни минтақадаги кескинликни кучайтиришда айблади ва дипломатик йўл билан тинчликка эришиш тарафдори эканини билдирди.

Маълумот учун, 2024 йил декабрида Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилиб, Сурияда янги сиёсий давр бошланган эди.

    Бошқа янгиликлар