EBRR бош иқтисодчиси Беата Яворчикнинг сўзларига кўра, мамлакатда юқори инфляция фонида иқтисодий ўсиш секинлашмоқда. Асосий сабаблар сифатида давлат молиясидаги таранглик ва нефть ҳамда газ экспортига қўйилган ташқи чекловлар келтирилмоқда.
Россия иқтисодий тараққиёт вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилда мамлакат ЯИМ ўсиши атиги 1 фоизни ташкил этади (2024 йилдаги 4,3 фоизга нисбатан). Ҳукумат эса янги бюджет лойиҳасида ҳарбий харажатларга устуворлик бермоқда – 2026 йилда маблағларнинг 38 фоизи армияга, полиция ва махсус хизматларга йўналтирилади.
Шунингдек, EBRR Украинага оид прогнозини ҳам пасайтирди: 2025 йилда мамлакат иқтисодиёти 2,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бунга уруш оқибатлари, ҳосилнинг пастлиги ва ишчи кучи танқислиги сабаб бўлмоқда.






