Пискент, Бўка ва Қуйичирчиқда жойлашган мактабгача таълим муассасаларида ўнлаб болаларда тана ҳароратининг кўтарилиши, ич кетиши ва кўнгил айниши каби белгилар кузатилди.
2025 йил 24 сентябрь куни бир нечта тумандаги ДМТМ тарбияланувчилари тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Болалар дастлабки текширувдан сўнг уйларига жавоб берилган, оғир ҳолатлар қайд этилмаган.
Санитария хизматлари томонидан боғчалар ошхоналарида текширув ўтказилиб, истеъмол қилинган таомлардан намуналар лабораторияга юборилган.
Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми (соғлиққа зарар етказувчи санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани воқеани ўз назоратига олган.