Олий суд матбуот хизматининг берган хабарига кўра, ушбу шахс Сурхондарё вилоятида божхона бошқармасининг божхона маскани катта инспектори лавозимида ишлаган.
Унга нисбатан бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, катта миқдордаги мандарин маҳсулотларини божхона декларациясида кўрсатмай, ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларидан қочишда хизмат мавқейидан фойдаланиш каби айбловлар қўйилган.
Суд томонидан ушбу шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди ҳамда Қарши шаҳар судининг 2006 йилда қабул қилинган ҳукм ва ажрими бекор қилинди. Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Х.Ч. оқланди.