АсосийЖамият

Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди

Пиёданинг соғлиғи бўйича қўшимча текширувлар ўтказилмоқда.

'Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 27 сентябрь куни соат 18:30 да Амир Темур кўчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги Cobalt русумли автомoбил тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юбoрган. Ҳодисадан сўнг жабрланувчига зудлик билан шифокорлар томонидан бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг соғлиғи бўйича қўшимча тиббий текширувлар ўтказилмоқда.

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. ЙТҲ сабаблари ва ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо судга оид экспертиза натижалари асосида берилади, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Скутер ва мопедлар иштирокидаги ЙТҲларда 53 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 21:53

    Скутер ва мопедлар иштирокидаги ЙТҲларда 53 киши ҳалок бўлди

    Ҳозирда 130 минг нафарга яқин ёшлар велосипед, мопед ва скутерлар орқали курьерлик хизмати билан шуғулланмоқда.

    'Туркияда қидирувда бўлган фирибгарлар депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 20:05

    Туркияда қидирувда бўлган фирибгарлар депортация қилинди

    Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиши сўралган.

    'Бўзсув канали ифлосланиши юзасидан “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 18:29

    Бўзсув канали ифлосланиши юзасидан “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳолат юзасидан хабар берди.

    'Нега Air Samarkand авиакомпанияси ходимларга уч ойдан буён ойлик тўламаяпти?'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 18:12

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 15:21

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    33 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб темир панжарага урилган.

    'Қашқадарёда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 15:13

    Қашқадарёда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин салкам бир соат ичида бартараф этилган.