2025 йил 27–28 сентябрь кунлари бўлиб ўтган креатив коммуникациялар фестивалида 550 дан ортиқ лойиҳа тақдим этилди, уларнинг 15 фоизи финалга чиқди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “Қизимга” лойиҳаси билан қатнашиб, International Awards йўналишида кумуш совринга эга бўлди.
Лойиҳа қиз фарзандга нисбатан ижобий муносабатни тарғиб қилиш ҳамда стереотипларни йўқ қилишга қаратилган бўлиб, қисқа фурсатда 5 миллиондан ортиқ кишини қамраб олди.