АсосийДунё

Филиппиндаги кучли зилзилада 27 киши ҳалок бўлди

6,9 магнитудали зилзила оқибатида юзлаб одам жабрланган, мактаблар ва жамоат бинолари зарар кўрди.

'Филиппиндаги кучли зилзилада 27 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Кеча, 30 сентябрь куни кечқурун Филиппиннинг марказий қисмида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида Паломпон шаҳри яқинида қайд этилган.

Себу провинцияси губернатори Пем Барикуатронинг айтишича, табиий офат оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 143 нафардан ортиқ одам жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар орасида қирғоқ хавфсизлиги ходимлари ҳамда Сан-Ремихиода спорт мажмуаси вайроналари остида қолиб кетган ўт ўчирувчи ҳам бор.

Филиппин Қизил Хочи учта провинцияда 60 дан ортиқ кишига тиббий ёрдам кўрсатган. Зилзила черковлар ва мактаб биноларига зарар етказган, айрим ҳудудларда эвакуация ишлари ўтказилмоқда.

Зилзила ортидан Лейте, Билиран ва Себу провинцияларида цунами хавфи эълон қилинган, бироқ 1 октабр куни эрталаб ушбу огоҳлантириш бекор қилинди. Шу пайтда Таал вулқонида ҳам кичик отилиш кузатилиб, 2,5 км баландликка тутун чиққани қайд этилган.

Расмийлар юзага келган зарар ва хавфсизлик чораларини баҳолаш учун мактабларда текширув ўтказилишини, дарслар эса вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:37

    Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади

    Украина ушбу маблағларни олиш учун 173 та ислоҳотдан иборат режани амалга ошириши керак.

    'Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:40

    Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди

    Форс кўрфазидаги кескинлик муҳокама қилинди.

    'Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:32

    Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди

    Кучли ёғингарчиликлар ортидан юз берган табиий офат катта ҳудудни қамраб олган.

    'Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:53

    Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда

    Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

    'ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:54

    ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди

    Иккинчи чоракдан молиявий ёрдам босқичма-босқич берилиши кутилмоқда, шу билан бирга Россия ҳужумлари кучаймоқда.

    'Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:36

    Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

    Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.