Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда айрим оғир жиноятлар учун ўлим жазосини жорий этиш таклифини илгари сурди. Унга кўра, бу чора аёллар ва болаларга қарши ваҳшийларча содир этилган қотиллик ва зўрлаш ҳолатларига нисбатан қўлланиши мумкин.
Давлат раҳбари ҳуқуқий бошқарма раҳбари Мурат Укушевга ушбу таклиф асосида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғини берган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ўлим жазоси 2007 йилдан бери амалда эмас эди — мамлакат уни расман бекор қилган эди. Жапаровнинг янги таклифи жамоатчилик ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан муҳокамага сабаб бўлиши кутилмоқда.






