Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги "Olmazor City" турар жой мажмуасида яна бир фожиали ҳодиса юз берди — эркак кўп қаватли уйнинг 10-қаватидан қулаб тушиб, ҳалок бўлди.
Воқеа тафсилотлари ҳозирча аниқлаштирилмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, бу ҳолат кечки вақтда содир бўлган.
Айни пайтда тегишли хизматлар ҳодиса жойига етиб борган, аммо расмий органлар ҳали бу борада изоҳ бергани йўқ.