АсосийЖамият

Самарқандда эркак аёлни зўравонлик билан машинага ўтқазишга уриндими?

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ изоҳ берди.

'Самарқандда эркак аёлни зўравонлик билан машинага ўтқазишга уриндими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда аёлнинг эркак томонидан машинага мажбуран ўтқизилаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилоят ИИБ ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 1 октябрь куни соат 16:00 ларда Самарқанд шаҳридаги “А.Темур” маҳалласида 2002 йилда туғилган М.И. ўзига таниш бўлган аёл — М.А. билан келишмовчиликка боргач, уни автомашинасига ўтиришга мажбурлаган.

Аёл қаршилик кўрсатган, эркак эса уни зўрлик билан машинага ўтқазишга уринган.

Текширув давомида аёл эркакка нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган. М.И. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилди.

    Бошқа янгиликлар