Марказий банк маълумотларига кўра, давлат ташқи қарзи 36,8 млрд долларни, корпоратив ташқи қарз эса 35,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ташқи қарз миқдори эса 1 907 долларни ташкил этмоқда.
2024-йилга нисбатан ташқи қарз ҳажми 15,6 млрд долларга ошган. Фақатгина апрель–июнь ойларида қарз 3,8 млрд долларга кўпайган.
Йил якунига қадар давлат қарзининг 45,1 млрд долларга етиши, 2026-йилда эса 53 млрд доллардан ошиши прогноз қилинмоқда. Бу эса ялпи ички маҳсулотга нисбатан 37,9 фоиз атрофида бўлиши мумкин.