АсосийЖамият

Солиқ қўмитаси блогерларни “соя”дан чиқармоқчи: 110 нафар фаол вакил ўрганилди

3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида таҳлил қилинган.

'Солиқ қўмитаси блогерларни “соя”дан чиқармоқчи: 110 нафар фаол вакил ўрганилди'ning rasmi

Ўзбекистон Солиқ қўмитасида блогерлар фаолияти, уларнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда реклама орқали олинаётган даромадларни солиққа тортиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, блогерлар фаолиятини ўрганиш доирасида соҳанинг энг фаол 110 нафар вакили рўйхатга олинган. Таҳлиллар натижасида уларнинг 55 нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида, 33 нафари якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгани аниқланган. Қолган 22 нафар эса жисмоний шахс мақомида фаолият юритмоқда.

Солиқ қўмитасига кўра, бу ҳолат блогерларнинг амалдаги фаолияти кўлами билан уларнинг ҳуқуқий мақоми ўртасида муайян номувофиқлик мавжудлигини кўрсатади.

Шунингдек, 3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида таҳлил қилинган. Қайд этилишича, улар 2025 йил давомида жами 360 та сторис ва 184 та реклама пости жойлаштирган.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали тақдим этилган расмий ҳисоботларга кўра, мазкур блогерларнинг умумий даромади 2,7 миллиард сўмни ташкил этган. Улар томонидан бюджетга 110,4 миллион сўм миқдорида солиқ тўланган.

Учрашув давомида блогерларга реклама жойлаштиришдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш бўйича қонунчилик нормалари тушунтирилган. Хусусан, ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми ходим ёллаш ҳуқуқини бермаслиги, амалда эса айрим блогерлар томонидан администратор, ёрдамчи ва бошқа мутахассислар жалб қилинаётгани қайд этилган.

Томонлар соҳага оид қатор масалаларни муҳокама қилган. Шу билан бирга, блогерлар учун солиқ мажбуриятлари ва ҳуқуқий саводхонликка бағишланган ўқув тадбирларини ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилган.

Солиқ қўмитаси блогерлар фаолиятини солиқ қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш ҳамда даромадлар шаффофлигини таъминлаш муҳим эканини таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги агентлик ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Янги агентлик ташкил этилди

    Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

    'Андижонда давлат мулки, электр ва ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:23

    Андижонда давлат мулки, электр ва ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

    Андижон вилоятида давлат мулки, электр энергияси ҳамда ер ажратиш билан боғлиқ бир нечта коррупцион ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

    'Ўзбекистонда уч ойда қарийб 200 минг чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:51

    Ўзбекистонда уч ойда қарийб 200 минг чақалоқ туғилди

    Тошкент вилоятида 14 минг 923 та, Тошкент шаҳрида эса 14 минг 40 та туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

    'Жанубий Кореяда робот буддавий роҳибга айлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:52

    Жанубий Кореяда робот буддавий роҳибга айлантирилди

    Унга “Габи” номи берилди ва яқин орада ибодатхонада “фахрий роҳиб” сифатида хизмат бошлаши айтилмоқда.

    'Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият 06.05.2026 14:50

    Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси хабар берди.