АсосийЖамият

2026 йилдан 50 йиллик машиналарга чек қўйилади

Янги қарор лойиҳасига кўра, 1976 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар қайта рўйхатдан ўтказилмайди ва давлат рўйхатидан чиқарилади.

'2026 йилдан 50 йиллик машиналарга чек қўйилади'ning rasmi

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган қарор лойиҳасига биноан, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланиши мумкин.

Бундай автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилади ва уларни қайта рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмайди. Мазкур тақиқ “антиквар” тоифасига кирувчи машиналарга нисбатан қўлланилмайди.

Бундан ташқари, болалар ва ёшлар орасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб этиш мақсадида “Яшил чироқ” номли уч босқичли мусобақа ўтказилиши белгиланган.

Танлов ғолиблари “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотланади.

    Бошқа янгиликлар