АсосийДунё

Марказий банк учта тижорат банкига жарима солди

TBC Bank, Davr Bank ва Hamkorbank’да қонунбузарликлар аниқланди.

'Марказий банк учта тижорат банкига жарима солди'ning rasmi

Ўзбекистон Марказий банки томонидан тижорат банкларининг мижозлар билан ўзаро муносабатларидаги қонунийликка оид мониторинглар доирасида TBC Bank, Davr Bank ва Hamkorbank фаолияти ўрганилди. Натижада ушбу молия муассасалари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишига олиб келувчи бир қатор қоидабузарликлар аниқланган.

Мониторинг натижаларига кўра, Марказий банк қуйидаги миқдорларда жарима санкцияларини қўллади:

TBC Bank – 615 миллион сўм

Davr Bank – 931 миллион сўм

Hamkorbank – 955 миллион сўм

Шунингдек, ҳар учала банкка аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мижозларга етказилган молиявий зарарларни қоплаш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

TBC Bank: Кредитларни қайтариш тартибида ортиқча тўловлар асосида 2,5 миллиард сўмлик фоизлар ноқонуний ҳисобланган, шунингдек, суд қарорларидан сўнг яна 1,7 миллиард сўм фоизлар мижозлар фойдасига қайта ҳисобланган.

Davr Bank: Хорижий валютадаги кредитлар бўйича 1,7 миллиард сўмлик ортиқча фоизлар, 1,9 миллиард сўмлик ноқонуний ушлаб қолинган маблағ ва 461 миллион сўмлик гаров билан боғлиқ тўловлар мижозларга қайтарилди.

Hamkorbank: Кредит ажратишда ноқонуний тарзда ундириб олинган 19,2 миллиард сўм, гаров мулкига оид 1,5 миллиард сўм, ва шартномада назарда тутилмаган бўлса-да, ундириб олинган 54,9 миллион сўмлик комиссияларни қайтариш вазифаси юклатилди.

Марказий банк бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида банк хизматлари истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини давом эттиришини билдирди.

    Бошқа янгиликлар