Адлия вазирлиги сохта электрон хатлардан огоҳлантирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати xaбар қилди.
Маълум қилинишича, сўнгги кунларда тадбиркорлар ва фуқаролардан электрон почта орқали вазирлик номидан юборилаётган турли мазмундаги хатлар бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.
Адлия вазирлиги ушбу хатларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва уларнинг ёлғон хабар эканини таъкидлади.
Бундай хатларда келтирилган ҳаволалар ва ҚР-кодлар сохта веб-сайтларга йўналтирилиши мумкин бўлиб, улар орқали фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ўғирланиши хавфи мавжуд.
Бизнесменлар ва фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмаслик ва фейк хабарларга ишонмаслик сўралган.