АсосийДунё

ҲАМАС Трамп таклиф этган келишувга шартли розилик билдирди

Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати Америка президенти Дональд Трамп тақдим этган тинчлик режаси доирасида муҳим баёнот берди.

'ҲАМАС Трамп таклиф этган келишувга шартли розилик билдирди'ning rasmi

Гуруҳ ўзининг расмий мурожаатида Ғазо секторидаги барча тирик қолган гаровдагилар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини Исроилга топширишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда АФП агентлиги ҳамда Ал Жазеера телеканали хабарига асосан маълум қилинди.

ҲАМАС ўз баёнотида: "Агар зарур шарт-шароит яратилса, биз президент Трамп томонидан таклиф этилган алмашинув формуласи асосида ҳаракат қиламиз. Музокараларни воситачилар орқали зудлик билан бошлашга ҳам тайёрмиз", — дея қайд этди.

Шунингдек, ҳаракат Ғазо сектори бошқарувини келгусида "Фаластин миллий консенсусига асосланган ва араб ҳамда исломий қўлловга эга мустақил органга топшириш" ниятини ҳам билдириб ўтди. Бу эса минтақада янги сиёсий жараёнлар учун йўл очиши мумкин.

Бироқ ҲАМАС сиёсий бюроси вакили Мусо Абу Марзуқнинг таъкидлашича, гаровдагиларни ва жасадларни 72 соат ичида топшириш амалда деярли имконсиз, бу ҳозирча фақат назарий масала сифатида баҳоланмоқда.

Ҳаракат қуролсизланиш масаласи борасида ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини ҳам очиқ билдирди. Қатарда жойлашган ҲАМАС етакчилари АҚШ президенти таклиф этган режадаги айрим шартларни ўзгартириш зарурлигини таъкидламоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп эса Трутҳ Соcиал тармоғида ҲАМАСнинг жавоб матнини эълон қилиб, ушбу жараён тинчлик йўлида сўнгги имконият бўлиши мумкинлигини ёзди. Агар келишув амалга ошмаса, у ҳолда ҲАМАС учун мислсиз оқибатлар бўлишини таъкидлади.

Бу воқеа минтақадаги мураккаб сиёсий жараёнларнинг янги босқичга қадам қўйганидан далолат бермоқда. Келгусидаги музокаралар эса нафақат Ғазо, балки бутун Яқин Шарқ тақдирига катта таъсир кўрсатиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Талаба сунъий интеллект билан ёзишмаларида жиноят содир этганини айтди'ning rasmi

    Дунё 03.10.2025 20:01

    Талаба сунъий интеллект билан ёзишмаларида жиноят содир этганини айтди

    Полиция автомобилларга оммавий шикаст етказишда гумонланган 19 ёшли талаба ChatGPT дан жавобгарликдан қандай қутулиш мумкинлиги ҳақида сўраган.

    'Ҳиндистон ҳукумати йўталга қарши сиропларни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё 03.10.2025 17:57

    Ҳиндистон ҳукумати йўталга қарши сиропларни тақиқлади

    Мамлакатдаги 14 нафар боланинг номаълум сабабдан вафот этгани сабаб қилиб кўрсатилган.

    'Марокашда Z авлод коррупцияга қарши намойиш бошлади'ning rasmi

    Дунё 03.10.2025 17:09

    Марокашда Z авлод коррупцияга қарши намойиш бошлади

    Ички ишлар вазирлиги 409 кишини ҳибсга олган.

    'Марказий банк учта тижорат банкига жарима солди'ning rasmi

    Дунё 03.10.2025 14:51

    Марказий банк учта тижорат банкига жарима солди

    TBC Bank, Davr Bank ва Hamkorbank’да қонунбузарликлар аниқланди.

    'Трамп ва Эпштейннинг ҳайкали яна Капитолий яқинига ўрнатилди'ning rasmi

    Дунё 03.10.2025 14:34

    Трамп ва Эпштейннинг ҳайкали яна Капитолий яқинига ўрнатилди

    “Бест Friends Forever” номли ҳайкал рухсатнома олгач, Вашингтондаги Миллий Малл ҳудудига қайта тикланди.

    'Британияда икки сменада ишлаган фаррош ишдан бўшатилди'ning rasmi

    Дунё 03.10.2025 14:01

    Британияда икки сменада ишлаган фаррош ишдан бўшатилди

    У 11 соатлик минимал дам олиш талабини бузган ва бу қонунбузарлик соғлиқ ва хавфсизликка таҳдид деб баҳоланди.