АсосийДунё

Истанбул сув омборларида атиги 2,5 ойга етадиган сув захираси қолди

Бу сўнгги 10 йилдаги энг ёмон кўрсаткич деб баҳоланмоқда.

'Истанбул сув омборларида атиги 2,5 ойга етадиган сув захираси қолди'ning rasmi

Туркиянинг энг кўп аҳолига эга Истанбул шаҳрини таъминловчи сув омборларидаги сув ёғингарчилик бўлмаса, 75 кунга етади, дея ҳисоб-китобларга асосланиб хабар берди РИА Новости.

Истанбул сув ва канализация бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирда сув омборлари 27,8 фоизга тўлган (868 миллион куб метрдан 241,3 миллион). Бу охирги ўн йилдаги энг ёмон кўрсаткич, 2023 йилни ҳисобга олмаганда, худди шу санага келиб сув омборлари 16 фоизга тўлган.

Апрель ойидан бери захиралар 80 фоиздан доимий равишда пасайиб бормоқда. Шаҳарни сув билан таъминловчи ўнта сув омборидан ҳозирда фақат биттаси чоракдан кўпроқ, тўрттаси эса икки фоиздан кам тўлган.

Ҳукумат 16 миллион аҳолиси бўлган шаҳар ҳар куни тахминан 3,18 миллион куб метр сув истеъмол қилишини таъкидлаб, аҳолини сувни тежашга чақирмоқда. Истанбул муниципалитети синоптиклари келаси ҳафта кучли ёғингарчилик бўлишини тахмин қилмоқда.

2023 йилдаги қурғоқчилик туфайли шаҳар ҳокимияти боғлар ва шахсий хиёбонлар учун сув таъминотини тўхтатганди. 

    Бошқа янгиликлар