Москвада яшовчи 27 ёшли ўзбекистонлик аёл Шерехон Усмонова фамилиясини “Шойгу”га ўзгартириб, ўзини Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг қариндоши сифатида таништирган. У криптовалютага сармоя киритиш баҳонасида фуқароларнинг йирик пулларини ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.
ТАСС манбаларига кўра, аёл ва унинг турмуш ўртоғи жиноий схема орқали 100 миллион рублдан ортиқ маблағни қўлга киритиб, кейин ғойиб бўлган. Унга нисбатан фирибгарлик бўйича тергов ишлари бошланган.
Жабрланувчиларнинг адвокати Саид Яраҳмедовнинг сўзларига кўра, фирибгарликдан зарар кўрганлар сони ва етказилган зарар миқдори икки баравар кўп бўлиши мумкин. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун ҳужжатлар тайёрламоқда.