АсосийДунё

Божхона қўмитаси iPhone 17 учун тўловлар тартибини маълум қилди

Хўш, бу тартиб қандай белгиланган?

'Божхона қўмитаси iPhone 17 учун тўловлар тартибини маълум қилди'ning rasmi

iPhone 17ъни шахсий эҳтиёж учун Ўзбекистонга олиб киришда, агар қурилма қиймати белгиланган нормадан ошса, ортиқча суммага 30 фоиз миқдорида божхона тўлови ундирилади.

Божхона қўмитасининг эслатишича, жисмоний шахслар томонидан республикага нотўлов асосида (яъни савдо ёки бизнес мақсадида эмас) олиб кирилаётган товарлар учун бож олинмайдиган қиймат меъёрлари қуйидагича белгиланган:

ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари,

темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари,

автомобиль ва пиёда йўлакларида — 300 АҚШ доллари.

Агар iPhone 17ънинг божхона қиймати ушбу меъёрлардан ошса, меъёрдан ортиқ қисмига 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи (103 000 сўм) миқдорида расмийлаштириш йиғими ундирилади.

Қурилма нархи тўғрисидаги маълумотлар харид чеки, квитанция ёки бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим. Акс ҳолда, божхона органи мустақил равишда қурилманинг қийматини аниқлайди — бунинг учун Апплеънинг расмий сайтидаги ёки ишончли альтернатив манбалардаги нархлар асос қилиб олинади.

Қўмита, хусусан, АҚШ, БАА, Жанубий Корея ва Хитойдан олиб кирилаётган iPhone 17ълар учун божхона қиймати айнан ўша давлатлардаги расмий нархларга қараб белгиланади,— дея қўшимча қилган.

    Бошқа янгиликлар