Darakchi.uz'нинг "Дангал гап" подкастида сабр ва чидам мавзуси муҳокама қилинди. Ҳуқуқшунос, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Камола Алиева ушбу масалада ўзининг юридик нуқтаи назарини билдириб ўтди.
“Ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлиги бор. Сабр ва чидам ҳам шу эркинликлар доирасида бўлиши керак. Агар сабр қилиш бошқа бировнинг ҳуқуқини бузишга, инсон шаънини таҳқирлашга олиб келса — бу сабр эмас, бу ўзини йўқотишдир”, — дейди у.
Алиевага кўра, инсон туғилганидан бошлаб ҳуқуқ ва эркинликларга эга, ва сабр қилиш бу ҳуқуқларга зид бўлса, уни давом эттириш фойдадан кўра зарар келтиради.
“Шахс қадр-қимматини таҳқирловчи ҳолатларда сабр қилиш шарт эмас”, — дея таъкидлади ҳуқуқшунос.