Кеча, 6 октябрь куни Ғафур Ғулом метро бекатида чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик. Darakchi.uz воқеа юзасидан суруштирув ўтказди.Тошкент метрополитени раҳбарияти ушбу унутилмас ҳолат муносабати билан онага ва туғилган фарзандига бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус картани топшириши режалаштирилган.
Бу совға — метро ходимлари фидойилиги ва инсонпарварлиги тимсоли бўлиб, пойтахт метрополитени тарихида алоҳида ўрин тутган.
Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима — Н.М. ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиши назарда тутилган.