АсосийЖамият

Андижонда ота фарзанди учун бир йўла 6200 доллар алимент тўлади

Чет элга чиқиш ҳуқуқи чекланган қарздор ота фарзанди таъминоти учун олдиндан тўлов қилиб, барча чекловлардан озод этилди.

'Андижонда ота фарзанди учун бир йўла 6200 доллар алимент тўлади'ning rasmi

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида қарздор ота М.Ю. фарзандининг моддий таъминоти учун бир йўла 6200 АҚШ доллари (тахминан 74 миллион сўм) миқдорида алимент тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди қарорига асосан, ота ҳар ойда даромадининг 1/4 қисмини алимент сифатида тўлаб бориши белгиланган. Аммо у ўз вақтида тўловларни амалга оширмагани сабабли, МИБ томонидан унга нисбатан Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи чекланган.

Хорижга чиқиш истагида бўлган қарздор, чекловларни бекор қилиш мақсадида фарзанди учун алимент пулларини олдиндан тўлаб беришга қарор қилган. Натижада, тарафлар ўртасида келишувга эришилиб, қарздор томонидан 6200 доллар тўланди ва унга нисбатан қўлланган чекловлар бекор қилинди.

    Бошқа янгиликлар