Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда сиёсий мулоқотни тиклаш масаласида Доналд Трамп, шунингдек, Миср, Қатар ва Туркиянинг саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этди.
Ўзбекистон АҚШ Президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди, дея баёнот билан чиқди Ўзбекистон ТИВ.
Қайд этилишича, ТИВ Миср, Қатар ва Туркиянинг ушбу муҳим жараёнда мувофиқлаштирилган фаолиятини ва уларнинг муҳим ролини юқори баҳолайди. Мазкур саъй-ҳаракатлар зўравонликни тез фурсатда тўхтатиш, гуманитар инқирозни енгиллаштириш ҳамда сиёсий мулоқотни тиклаш учун замин яратмоқда.
Ўзбекистон доимо халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқда мустаҳкам ва адолатли тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди.
Ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлишига ишончимиз комил.
Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқда тинчлик, барқарорлик ва гуманитар енгилликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга конструктив ҳисса қўшишга тайёрлигини яна бир бор т