АсосийЖамият

Ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасидан жой олди

Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди.

'Ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасидан жой олди'ning rasmi

Мамлакатимизда очиқлик сиёсатининг юритилиши, янгиланиш сари кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида бошқа соҳалар сингари спорт, хусусан, футбол инфратузилмасига халқаро спорт ташкилотларининг эътибори ортмоқда.

Ўтган 2-3 йил оралиғида мамлакатимизга халқаро спорт ташкилотлари раҳбарларининг амалий ташрифлари кўпайди.

Хусусан, Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси раҳбари 1-2 йил ичида 3-4 марта Тошкентга келиб кетди ва бу жараён оддий ҳолга айланиб қолди.

Ушбу ташрифлар жараёнидаги мулоқотлар натижасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ФИФА ҳамкорлигида кўплаб лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.

2024 йили илк бор футзал бўйича ФИФА миқёсидаги жаҳон чемпионатини қабул қилган бўлса, 2027 йили ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигига мезбонлик қилишга ҳозирланмоқда.

ФИФАнинг футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Айтиш лозим, мазкур қўмита голни аниқлаш технологияси, ярим автоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025-2029 йиллар учун ушбу қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитаси, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитаси аъзолигига тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шаҳноза Мирзиёеванинг мушуги йўқолиб қолди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2025 22:30

    Шаҳноза Мирзиёеванинг мушуги йўқолиб қолди

    Мирзиёева бу ҳақда ўзининг Инстаграм саҳифасида ёзиб, мушукни топишда жамоатчиликдан ёрдам сўради.

    'Ўзбекистон Қатарга таъзия йўллади'ning rasmi

    Жамият 12.10.2025 19:38

    Ўзбекистон Қатарга таъзия йўллади

    Ўзбекистон Қатар дипломатлари ЙТҲда ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдирди.

    'Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедов вафот этди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2025 18:31

    Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедов вафот этди

    Рустам Аҳмедов 40 йилдан ошиқ вақт давомида Қуролли Кучлар тизимида ишлаган.

    'Сирдарёда 398 та боғчада санитария қоидалари бузилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2025 17:02

    Сирдарёда 398 та боғчада санитария қоидалари бузилгани аниқланди

    Вилоят миқёсида текширувлар давом эттирилмоқда.

    'Тошкентда 17 ёшли йигит ЙТҲ содир этиб, синфдошининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2025 12:19

    Тошкентда 17 ёшли йигит ЙТҲ содир этиб, синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

    Йигит акасининг машинасини рухсатсиз олиб чиқиб, "авария"га учраган.

    'Ўзбекистондаги пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади'ning rasmi

    Жамият 12.10.2025 10:03

    Ўзбекистондаги пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади

    Пулли йўлларни қуриб, фойдаланишга топшириш муддати 5-6 йил этиб белгиланган.