АсосийЖамият

Йил бошидан бери 155 нафар вояга етмаган қиз турмушга берилди

Соғлиқни сақлаш вазири эрта никоҳлар соғлиқ учун жиддий хавф солишини таъкидлади.

'Йил бошидан бери 155 нафар вояга етмаган қиз турмушга берилди'ning rasmi

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 15–17 ёшдаги 155 нафар қиз эрта турмушга берилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, эрта турмуш қуриш ҳамда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар замонавий тиббиёт томонидан ногирон фарзандлар туғилиш эҳтимолини оширадиган омил сифатида эътироф этилган.

Шу билан бирга, бир йилда икки марта ҳомиладорлик ҳолатлари, интервалга риоя этилмаслиги, нимжон ва саломатлигига путур етган чақалоқлар туғилаётгани ҳам хавотирли ҳолат сифатида қайд этилди.

Худаяровнинг сўзларига кўра, бундай ҳолатларни олдини олиш учун аҳоли орасида таъсирчан тарғибот ишлари олиб борилади. Агар бу ҳолатлар яна такрорланса, маҳалла даражасида муҳокама этилиб, керакли чоралар кўрилади.

    Бошқа янгиликлар