АсосийБу қизиқ

2025 йилда энг барқарор иқтисодиётга эга давлат аниқланди

Hinrich Foundation’нинг янгиланган рейтингида Буюк Британия биринчи ўринни эгаллади, Россия эса рўйхатнинг энг охирига тушди.

'2025 йилда энг барқарор иқтисодиётга эга давлат аниқланди'ning rasmi

Hinrich Foundation ва IMD World Competitiveness Center ҳамкорлигида тайёрланган Sustainable Trade Index – 2025 рейтинг натижаларига кўра, Буюк Британия барқарор савдо ва иқтисодий тизимлар бўйича жаҳон етакчиси деб топилди. У ўтган йилги иккинчи ўриндан биринчи поғонага кўтарилди.

Янги Зеландия иккинчи, Австралия ва Сингапур эса мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.

Индексда Жанубий Корея 5-ўринга кўтарилган бўлса, Шри-Ланка 6 поғона юқорига чиқиб, 20-ўринни эгаллади. Россия эса 2023 ва 2024 йиллардаги сўнгги ўринни бу гал Мянмага топширди.

Рейтинг 72 та кўрсаткич асосида тузилади ва уч йўналишни қамраб олади: иқтисодий, ижтимоий ва экологик барқарорлик. Ҳисоботда таъкидланишича, юқори ЯИМга эга давлатлар доимо кучли натижаларга эришавермайди — хусусан, Канада, Жанубий Корея ва АҚШ экологик кўрсаткичлар бўйича ортда қолган.

    Бошқа янгиликлар