АсосийЖамият

Истанбулда жиноятда гумон қилинган ўзбекистонлик суд қарори билан озод қилинди

22 ёшли фуқаро наркотик моддаларга оид жиноят иши доирасида 2023-йилдан бери қамоқда сақланаётган эди.

'Истанбулда жиноятда гумон қилинган ўзбекистонлик суд қарори билан озод қилинди'ning rasmi

2025-йил 16-октябрь куни Истанбулнинг Бакиркой туманидаги 17-сон оғир жиноятлар суди ўзбекистонлик фуқаро — асли Самарқанд вилоятидан бўлган 22 ёшли йигит иши юзасидан озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Судда унга нисбатан наркотик моддалар айланмаси билан боғлиқ иш бўйича айблов кўриб чиқилди. Бош консулхона дипломатлари ҳам суд жараёнида иштирок этди.

Терговга кўра, Туркияга Европадан 30 кг кокаин ва 800 кг психотроп модда олиб кирилгани аниқланган. Ватандошимиз бу жиноатда тўғридан-тўғри иштирок этмаган, балки шубҳали ҳудудда ишлагани учун қўлга олинган.

Судья иш материалларини ўрганиб чиқиб, қамоқда сақлаш эҳтиёжи йўқлигини билдириб, уни озод қилишга қарор қилган.

    Бошқа янгиликлар