АсосийЖамият

Тошкентда талаба йигит балкондан тушиб кетмоқчи бўлган болани қутқариб қолди

Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини очиқлади.

'Тошкентда талаба йигит балкондан тушиб кетмоқчи бўлган болани қутқариб қолди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида балкондан тушиб кетиши мумкин бўлган гўдакни бир йигитдан қутқариб қолгани акс этган видео тарқалганди. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди. Қайд этилишича, 4-қаватдан тушиб кетиши мумкин бўлган болакайни 5-қаватда яшовчи талаба йигит қутқариб қолган.

“Тахминан соат 11 ларда эди. Бирдан бақир-чақир овозлари эшитилди. Пастдаги қўшнимизнинг фарзандлари балкондан тушиб кетаётган экан. Ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз пастга тушишга тўғри келиб қолди. Пастга тушиб, болани қутқариб қолдик. Учта фарзандлари бор экан, учаласини ҳам олиб, ичкарига киритиб қўйдик”, дейди талаба йигит.

Воқеадан сўнг ҳолат юзасидан маҳалла профилактика инспектори болаларнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказган.

“Биз ҳам пастда маҳалладагилар билан хавфсизлик чораларини кўриб тургандик. Шу пайтда 5-қаватда яшовчи фуқаромиз жонбозлик кўрсатиб, 4-қаватга сакраб тушди ва боланинг жонини сақлаб қолди”, дейди профилактика инспектори Нодир Охунов.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 8 та банк жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:12

    'Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:00

    Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади

    Ўқувчининг калтакланишига мактабга футболка кийиб боргани сабаб бўлган дейилмоқда. Ҳодиса оқибатида ўқувчининг елкаси синган.

    'Тошкентда автобус, Cobalt ва BYD тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:06

    Тошкентда автобус, Cobalt ва BYD тўқнашди

    ЙТҲга автобус оралиқ масофани сақламасдан ҳаракатлангани сабаб бўлган.

    'Олий суд: Тафтиш тартибида қуйи судларнинг 130 та қарори бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Олий суд: Тафтиш тартибида қуйи судларнинг 130 та қарори бекор қилинди

    Судларга қайси йўналишларда кўпроқ даъво аризалари келиб тушмоқда?

    'Афғонистондан Андижонга олиб кетилаётган қарийб 5 кг гашиш Оҳангарон постидан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:52

    Афғонистондан Андижонга олиб кетилаётган қарийб 5 кг гашиш Оҳангарон постидан ўтолмади

    Шунингдек, Бухорода салкам 50 кг гиёҳвандлик воситаси яширилган жой топилди. У Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида олиб ўтилиши керак бўлган.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:14

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    Республика бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.