АсосийБу қизиқ

Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 28 даража иссиқ бўлади.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

“Ўзгидромет” бугун, 20 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар