Қоҳира шаҳри жанубида жойлашган Дахшур археологик ҳудудида 4000 йилдан зиёд тарихга эга Бент пирамидасида нохуш ҳодиса содир бўлди. Испаниялик сайёҳ аёл пирамиданинг тор ички йўлакларидан биридаги тик ёғоч ускунадан сирпаниб, ер остига, тахминан 80 метр чуқурликка қулаган. Бу ҳақда “Gulf News” нашри хабар берди.
Ҳодисага гувоҳ бўлганлар шошилинч ҳолда ёрдам чақирган. Фавқулодда вазиятлар ва тиббиёт ходимлари қоронғи ва хавфли йўлаклар орқали пирамиданинг ичига кириб, ҳушидан кетган аёлни топишган. Қутқарув ишлари бир неча соат давом этган.
Махсус ускуналар ёрдамида у эҳтиёткорлик билан тепага чиқарилган ва шифохонага етказилган. Мутахассислар бу операцияни ёпиқ археологик обидада амалга оширилган энг мураккаб қутқарув ҳаракатларидан бири, деб баҳоламоқда.
Маълумот учун, Бент пирамидаси — Мисрдаги энг қадимий ва ноёб иншоотлардан бири бўлиб, уни милоддан аввалги 26-асрда Фиръавн Снофру бунёд этган.