АсосийЖамият

Энди йўлдош алоқа тармоқ операторлари 5 йиллик солиқ имтиёзларига эга бўлади

Қарорга кўра, улар ҚҚС, мол-мулк, ер ҳамда фойда солиғидан озод қилинади.

'Энди йўлдош алоқа тармоқ операторлари 5 йиллик солиқ имтиёзларига эга бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг "Республиканинг олис ҳудудларида алоқа қамровини оширишда йўлдош алоқа технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2026 йил 1 январдан 5 йил муддатга ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини Ўзбекистон ҳудудида марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар доирасида:

— йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар ҚҚСдан станциялари қилинади;

— марказий ер станциялари, терминаллар ва йўлдош алоқа инфратузилмасининг бошқа актив қурилмалари жойлаштирилган телекоммуникация иншоотлари ва уларнинг ер майдонлари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади;

— йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатган хизматлари учун фойда солиғидан озод қилинади.

    Бошқа янгиликлар