АсосийЖиноят

Янгийўлда аёллар номидан фирибгарлик қилган йигит ушланди

У 10 га яқин Telegram-профиль орқали пулини олиб, Iphone сотишга даъво қилган.

'Янгийўлда аёллар номидан фирибгарлик қилган йигит ушланди'ning rasmi

Тошкент вилояти Янгийўл туманида 2005 йилда туғилган йигит интернетда аёллар номидан бир неча профиль очиб, фирибгарлик қилгани учун қўлга олинди.

У савдо платформаларида сохта эълонлар жойлаштириб, Iphone русумидаги телефонларни арзон нархда сотиш баҳонасида одамлардан олдиндан пул олган ва маблағларни бошқа шахсларга тегишли банк карталари орқали ўтказиб юборган.

Тошкент вилояти ИИББнинг маълум қилишича, терговда ушбу шахс томонидан 8 та шу каби жиноят аниқланган.

Гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б, г” бандлари бўйича иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар