АсосийЖамият

Энди 18 ёшга тўлмаганлар жазони ўтаб бўлгач, судланмаган ҳисобланиши мумкин

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

'Энди 18 ёшга тўлмаганлар жазони ўтаб бўлгач, судланмаган ҳисобланиши мумкин'ning rasmi

Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан вояга етмаганлар учун жиноий жавобгарлик либераллаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қайд этилишича, эндиликда 18 ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланади.

Бундан ўта оғир жиноятлар ёки содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлганидан кейин ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар қасддан янги жиноят содир этиш ҳоллари мустасно.

Шу билан бирга, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклаш ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.

Ушбу қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Йил бошидан бери қанча ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 17:12

    Йил бошидан бери қанча ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинди

    Ҳодисаларнинг 31 фоизи инсон ўлими билан якунланганини ИИВ маълум қилди.

    'Тадбиркорлар учун жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 16:07

    Тадбиркорлар учун жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиши мумкин

    Жариманинг 50 фоизини бир ой ичида тўлаган тадбиркор қолган қисмидан озод этилиши таклиф қилинди.

    'Термизда безорилар гуруҳи қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 13:34

    Термизда безорилар гуруҳи қўлга олинди

    Ўткир тиғли жисмлар билан жиноят содир этган шахсларга нисбатан чора кўрилди.

    'Қирғизистон собиқ президентининг укаси Ўзбекистонда вафот этдими?'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 13:29

    Қирғизистон собиқ президентининг укаси Ўзбекистонда вафот этдими?

    Ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани айтилмоқда.

    'Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 12:11

    Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди

    Бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

    'Туркия: Исроил бизни янги душман сифатида кўрмоқда'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 12:05

    Туркия: Исроил бизни янги душман сифатида кўрмоқда

    Ҳоқон Фидан Нетаняху Туркияни нишонга олишга уринаётганини маълум қилди.