АсосийЖамият

Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқароларни "ҳужжат тайёрлаб бериш" ҳақидаги сохта эълонларга ишонмасликка чақирди.

'Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳудудида айрим ноқонуний гуруҳлар Ўзбекистон консуллик муассасалари номидан қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб бераётгани юзасидан расмий баёнот берди.

ТИВ маълумотига кўра, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан Россиядаги консуллик муассасаларига қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Маълум бўлишича, айрим шахслар ва гуруҳлар “Телеграм” мобиль иловасидаги турли виртуал каналлар орқали Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳужжатларини “тайёрлаб бериш хизматлари”ни таклиф қилмоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, ана шундай жиноий фаолият натижасида фуқаро Э.М.Р. қалбаки “Ватанга қайтиш гувоҳномаси”ни расмийлаштирган. Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу ҳужжатнинг сохталиги аниқланиб, фуқаронинг Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси (чегарани ноқонуний кесиб ўтиш) ва 327-моддаси (сохта ҳужжатлар тайёрлаш ёки сотиш) бўйича жиноят содир этишининг олди олинди.

Шунингдек, фуқаро O.Б.Б. қалбаки никоҳ асосида “никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома”ни расмийлаштирган ва унга асосан фарзанди учун “туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома” олгани маълум қилинган.

ТИВ Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган “ҳужжат тайёрлаб бериш” ҳақидаги эълонларга ишонмасликка чақирди.

Расмий идора фуқароларга ҳужжатларни расмийлаштиришда фақат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига мурожаат этишни қатъий тавсия этмоқда, чунки бу фирибгарлик ва нохуш ҳолатларга тушиб қолишнинг олдини олишга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 19:59

    Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди

    Onix ҳайдовчиси ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай, тезликни оширган ва ЙПХ ходимини машинада уриб кетган.

    '1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 18:55

    1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади

    Пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича юир қатор таклифлар ишлаб чиқилади. Президент қарори билан янги чоралар эълон қилинди.

    'Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 14:33

    Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади

    "Волгоград-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд Қорақалпоғистонда текширилганда 2 та вагонда ноқонуний тиббий буюм ва дорилар борлиги аниқланди.

    'Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 13:32

    Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Уйда унинг ёнида 2 нафар фарзанди бўлган. Фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида вафот этган. Иккинчиси шифохонада даволанмоқда.

    'Жиззахдаги ЙТҲ 5 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 12:15

    Жиззахдаги ЙТҲ 5 кишининг умрига зомин бўлди

    Жиззахда Isuzu ва Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида Lacetti буткул ёниб, ичидаги одамлар воқеа жойида вафот этган.