30 октябрьдан 13 ноябргача Самарқандда UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади. 6 ноябрь куни эса ташкилотга аъзо давлатлар нинг янги Бош директорини сайлайди.
Мазкур лавозимга Миср номзоди Холид ал-Ананий илгари сурилган бўлиб, у Парижда ўтган овоз беришда 58 та мамлакатдан 55 тасининг қўлловини олган. Агар у сайланса, ташкилот тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи араб ва иккинчи африкалик раҳбар бўлади.
Ҳозирда UNESCO' ни 2017 йилдан бери франциялик Одри Азуле бошқариб келмоқда. Янги раҳбар ноябрь ўрталарида лавозимга киришиши кутилмоқда.






